logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

2022 йил 9 ноябрь куни INATBA ҲМОнинг йиғилиши бўлиб ўтди

11.11.2022
971

2022 йил 9 ноябрь куни Ишончли блокчейн-иловалари халқаро ассоциацияси (International Association of Trusted Blockchain Applications, кейинги ўринда – INATBA) Ҳукумат маслаҳат органини (кейинги ўринда – ҲМО)нинг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг мазкур ташкилотнинг янги аъзоси сифатида расмий тақдимоти бўлиб ўтди.

Йиғилиш доирасида Агентлик директорининг биринчи ўринбосари, Пак Вячеслав Юрьевич, Агентлик фаолияти ҳақида, Ўзбекистонда крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва крипто-активлар айланмаси соҳасини ҳуқуқий тартибга солиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги маъруза билан қатнашди.

Агентлик томонидан, миллий тажрибага асосланган ҳолда, крипто-активлар айланмаси соҳасини тартибга солишнинг ягона механизми ва ёндашувини муҳокама қилиш ва ишлаб чиқиш мақсадида қуийдаги саволларни келажакдаги INATBA ҲМО дастурларига киритиш таклифи берилди:

- крипто-активлар айланмаси соҳасида ягона бухгалтерия ҳисоби методологиясини ишлаб чиқиш;

- давлат бошқаруви тизимида маълумотларнинг тақсимланган реестри (блокчейн) технологиясини жорий этишнинг ягона стандартини ишлаб чиқиш;

- Иқтисодий фаолият турларининг халқаро таснифлагичига (ИФУТ) крипто-активлар айланмаси соҳасидаги янги фаолият турларини қўшиш мақсадида унга ўзгартиришлар киритиш масаласини кўриб чиқиш таклифи.