logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

21 октябрь - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун.

21.10.2022
1337

     1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига Давлат тили мақомининг берилиши халқимиз ҳаётида шубҳасиз буюк тарихий воқеа ва Ўзбекистоннинг мустақиллик сари қўйган илк тамал тоши бўлди. 

     “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида”ги Қонуннинг тарихий ўрни ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, давлат тилини ривожлантиришга қаратилган ишларнинг узвий давоми сифатида 2020 йил 10 апрель куни Президентимиз томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонуни имзоланди. Унга мувофиқ 21 октябрь санаси юртимизда “Ўзбек тили байрами куни” деб белгиланди. Бу билан давлат рамзларидан бири саналган маънавий қадриятимиз – она тилимиз юксак эътиборда эканлиги яна бир бор ўз исботини топди.

     Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида “ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ!” шиори остида тадбир ўтказилди.

     Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори ўринбосари Д.С.Максудов кириш сўзи билан очиб, тадбир иштирокчиларга давлат тили ҳақидаги Қонуннинг қабул қилиниши ва унинг аҳамияти, ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини оширишга доир Агентликда қабул қилинган ҳужжатлар, ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, шу жумладан ходимларини Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малакасини ошириш марказида ўзбек тилини ҳамда ўзбек тилида иш юритиш асосларини ўрганиш бўйича қисқа муддатли курслардаги иштирокини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар  тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди.

     Бугунги кунда ўзбек тили шаклланиши тарихи ва уни ривожлантириш ҳақидаги қизиқарли маълумотлар Агентлик ходимларида катта қизиқиш уйғотди.

 

     Азиз Ватандошлар!

     Барчангизни Ўзбек тили байрами куни билан чин қалбимиздан табриклаймиз.

     Она тилимизни эъзозлаш, унинг давлат тили сифатидаги мақомини, жаҳон ҳамжамиятдаги мавқеини юксалтириш, ёш авлодни ўз халқининг тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамиша долзарб вазифамиз бўлиб қолади.

     Барча ватандошларимизни бугунги байрам билан яна бир бор табриклаб, Она тилимизнинг обрў-эътибори янада юксалишини тилаймиз!