Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
лицензиялаш тартиб-қоидаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва амалга ошириш учун масъул бўлган давлат органи крипто активлари айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкилоти ва букмекерлик фаолияти.
2022 йил 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги маъмурий биносида Агентлик ходимлари учун уларнинг крипто-активлар айланмаси соҳасидаги малакасини ошириш юзасидан тренинг бўлиб ўтди.
Тренинг доирасида ходимларга крипто-активларнинг асосий технологик тузилмалари, майнинг жараёни, улар билан операцияларни амалга ошириш механизмлари, транзакцияларни мониторинг қилиш усуллари ва бошқалар тушунтирилди.
Шунингдек, ходимлар крипто-активлар айланмаси соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, майнинг ва крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини ташкил этишда белгиланган асосий талаблар билан ҳам таништирилдилар. Шу жумладан, Агентлик ходимлари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.
Идоравий мансуб ташкилотлар