logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Агентлик вакиллари Digital Kyrgyzstan халқаро ПЛАС-форумида иштирок этди

28.02.2024
1274

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги вакиллари “Рақамли Қирғизистон” концепциясини амалга ошириш, жумладан, инновацион технологияларни давлат органлари, банклар, финтех ва чакана савдода жорий этиш мақсадида ташкил этилган Digital Kyrgyzstan халқаро ПЛАС-форумида иштирок этди.

Агентликнинг Крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Асқаржон Зокиров форумда маъруза қилиб, унда Ўзбекистоннинг крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш ва тартибга солиш борасидаги тажрибаси ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Хусусан, Агентликнинг устувор вазифалари ва фаолият йўналишлари, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган асосий меъёрлар, Республикада соҳани институционал ривожлантириш масалалари ҳақида маълумот берди.

Форумда давлат сектори, финтех компаниялари, стартаплар, венчур фондлари, хорижий ва маҳаллий банклар ва микромолия институтлари, IТ-ечимларнинг халқаро ишлаб чиқарувчилари, тўлов тизимлари ва алоқа операторлари, назорат қилувчи органлар ва уюшмалар, топ-менежмент экспертларидан иборат 800 дан ортиқ делегатлар иштирок этди.