Янгиликлар

Криптоактивлар соҳасидаги янгиликлар
01.05.2025
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги биносида қуёш электр станцияси ўрнатилди
03.05.2023

1931

Ўзбекистон Республикаси истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги биносида 20 кВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилди. Мазкур қурилма Агентлик биносини кундузи электр энергияси билан таъминлайди.
Таъкидлаш жоизки, ортиқча электр энергияси ҳудудий электр тармоқларига ўтказилади.
Агентлик биносини ўз қуёш фотоэлектр қурилмаси билан жиҳозлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг топшириғи ижроси юзасидан муқобил энергия манбалари ва энергия тежовчи технологиялардан фойдаланишни янада кенгайтиришни таъминлаш мақсадида амалга оширилди.