logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Махсус режим иштирокчиси рўйхатга олинди

14.08.2023
2069

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимида («Тартибга солиш қумдони» махсус режими) иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (2022 йил 30 декабирдаги 3409-сон АВ рўйхатдан ўтган) мувофиқ “Ravnaq-bank” АЖ махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатга олинди.

Тажриба-синов лойиҳа доирасида ҳисоб-китоб операцияларини амалга ошириш учун ҳамкор крипто-биржасида очилган крипто-ҳамёнида жойлашга крипто-активларни тезкор сотиш ҳисобига банк картаси ҳисобини пул маблағлари билан автоматик тўлдириш функциясига эга “CRYPTO CARD - UzNEX” виртуал банк картаси маҳсулотини ишлаб чиқиш ва жорий этишни назарда тутади.

Махсус режим иштирокчиси автоматлаштирилган банк тизими, крипто-биржа ахборот тизими, банк процессинг маркази ҳамда MasterCard ҳалқаро тўлов тизими интеграцияси бўйича ечимини синовдан ўтказади.

Тегишли маълумотлар махсус режим иштирокчиларининг реестрига белгиланган тартибда киритилган ҳамда Aгентликнинг расмий веб-сайтида фойдаланиш учун жойлаштирилган.