logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

“Ўзбекистон Республикаси капитал бозори” VI халқаро конференция

12.09.2024
766

Тошкентда Cbonds congress ва Инвестиция институтлари миллий ассоциацияси томонидан ҳамда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Агентлик) кўмагида ташкил этилган “Ўзбекистон Республикаси капитал бозори” VI халқаро конференцияси ўз ишини бошлади.

Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозорининг ўсишини, мамлакат ичида рақобат муҳитини яратишни, минтақанинг халқаро ҳамкорлик учун жозибадорлигини оширишни ва тизимли аҳамиятга эга йирик корхоналарнинг IPO га кириб келишини назарда тутувчи капитал бозорини ривожлантириш стратегияси қабул қилинган.

Республика капитал бозорлари фаолиятига бағишланган олтинчи халқаро анжуманда тартибга солувчи органлар, маҳаллий банклар, инвестиция компаниялари, ишлаб чиқариш корхоналари, шунингдек, халқаро молия институтлари, рейтинг агентликлари, инфратузилма компаниялари вакиллари иштирок этди.

“Албатта, миллий капитал бозорини зарур талаблар ва замонавий тенденцияларга жавоб берадиган янги форматга айлантириш, жаҳон капитал бозорига интеграциялашув бўйича ҳали кўп вазифалар олдимизда турибди.

“Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими орқали хорижий профессионал иштирокчиларнинг миллий фонд бозорига киришини осонлаштириш чоралари кўрилмоқда. Бугунги кунга келиб, Bank of Georgia (Грузия) ва ОТР Bank (Венгрия) махсус ҳуқуқий режим иштирокчиларига айланди.

Яшил облигациялар чиқариш тизими ҳам жорий этилди ва уларнинг биринчи чиқарилуви аллақачон Ипотека кредитини қайта молиялаш компанияси томонидан рўйхатга олинган”, — деди Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Вячеслав Пак ўзининг кириш сўзида.

Агентлик ходимлари, шунингдек, муқобил инвестиция воситалари ва ислом молиясини ривожлантиришга бағишланган сессияда маъруза билан чиқишди.