logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Суғурта ташкилотлари вакиллари билан учрашув

06.03.2024
1420

Савдо-саноат палатаси биносида Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги раҳбарияти ва Ўзбекистон суғурта ташкилотлари вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Йиғилишнинг асосий мавзуси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 мартдаги “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-108-сон қарорида белгиланган вазифалар ижроси муҳокамаси бўлди.

Агентлик вакиллари давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори қоидаларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириб бердилар.

Шу билан бирга, йиғилишда 2023 йилда суғурта бозорини ривожлантириш якунларини муҳокама қилишга алоҳида эътибор қаратилиб, суғурта компаниялари фаолиятидаги мавжуд муаммолар кўриб чиқилди. Бир қатор суғурта ташкилотлари раҳбарларига фуқароларнинг мурожаатлари ўз вақтида кўриб чиқилмаслиги, суғурта товонлари тўланиши таъминланмагани ва рақамлаштириш даражаси пастлиги билан боғлиқ ишда мавжуд камчиликларга тўхталиб ўтилди.

Шу муносабат билан суғурта ташкилотлари раҳбарларининг камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ахбороти тингланди.

Йиғилиш якунида унинг барча иштирокчилари бир овоздан давлатимиз раҳбари томонидан суғурта бозорини ривожлантириш бўйича белгиланган вазифаларни муваффақиятли амалга ошириш учун тартибга солувчи орган бўлмиш Агентлик ва суғурта ташкилотлари саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини таъкидладилар.