logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Агентлик вакиллари “Digital Uzbekistan” ПЛАС-форумида иштирок этди

12.06.2024
626

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Вячеслав Пак Марказий банк, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий агентлиги кўмагида ташкил этилган “Digital Uzbekistan” халқаро ПЛАС-форуми очилишида сўзга чиқди.

“Digital Uzbekistan” ПЛАС-Форумида МДҲ давлатлари давлат органлари, банк сектори ва чакана савдо вакилларини жамлади, улар янги истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилиш, тажриба алмашиш ҳамда иқтисодиёт ва молиявий технологиялар соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун йиғилдилар.

“Биз катта ғурур билан қайд этамизки, бугунги кунда Ўзбекистон крипто-активлар айланмасини тартибга солиш бўйича нафақат МДҲ давлатлари, балки бутун дунёда  етакчи давлатлардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда бу йўналишда меъёрий-ҳуқуқий ва институционал база шакллантирилган, — деди Вячеслав Пак ўз нутқида.

Ўзбекистонда молия секторини, жумладан, капитал бозорини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирар эканмиз, Тартибга солиш қумдони жорий этилганлиги, фонд бозори кўрсаткичлари ўсиб бораётганлиги, яшил облигациялар чиқариш учун асос яратилганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Электрон тижоратнинг жадал ўсиб бораётганлигини ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Бугунги кунда кўплаб пойтахт ва вилоятлар аҳолиси ўз кундалик ҳаётини турли онлайн хизматлар, маркетплейслар, етказиб бериш хизматлари ва такси буюртмалари агрегаторлари, стриминг платформаларисиз тасаввур қила олмайди деб ўйлайман”.

Икки кунлик ПЛАС-форум доирасида Ўзбекистон капитал бозорини ривожлантириш, микромолиялаштириш, банк бизнесини рақамлаштириш, ИТ инфратузилмасини трансформациялаш ва ривожлантириш, Марказий Осиё мамлакатларида ислом молияси ва ислом банкинги масалалари муҳокамасига бағишланган панель сессиялари бўлиб ўтади.

Мазкур тадбирда турли мамлакатлар давлат идоралари ва бизнес вакиллари, жами 2 мингдан ортиқ қатнашчилар иштирок этмоқда.