logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Махсус режимнинг биринчи иштирокчиси рўйхатга олинди

28.04.2023
2534

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги Фармонига мувофиқ Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги крипто-активлар айланмаси соҳасида технологияларни жорий этувчи юридик шахслар учун махсус ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратишни назарда тутувчи крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимини (“Тартибга солиш қумдони” махсус режими) ўрнатади.

2023 йил 28 апрелда Агентлик томонидан Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимида иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3409, 30.12.2022 йил) мувофиқ «Ягона интегратор UZINFOCOM» МЧЖ махсус режимнинг биринчи иштирокчиси этиб рўйхатга олинди.

Махсус режим доирасида амалга оширилаётган тажриба-синов лойиҳа «.UZ» домен зонасидаги номлар учун маълумотларнинг тақсимланган реестри технологияси (“блокчейн”) асосида NFT-сертификатларни жорий этишни назарда тутади.

Тажриба-синов лойиҳа доирасида домен номлари эгалари учун сертификат бериш тизими “Proof of Authority” консенсус алгоритмини қўллаш орқали маълумотларнинг тақсимланган реестри (“блокчейн”) асосида ўзаро ўзгармас токенлар (“NFT”) ёрдамида синовдан ўтказилади.

Сертификатларни яратиш жараёнида яратилган NFTлар “.UZ” домен зонасидаги номга эгалик ҳуқуқини тасдиқлайди.

Ушбу технологияни жорий этиш домен номлари эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва кафолатлашни кучайтириш, улар ҳақидаги маълумотларнинг янада шаффофлиги ва ишончлилигини таъминлашга қаратилган.

Тегишли маълумотлар махсус режим иштирокчиларининг реестрига белгиланган тартибда киритилган ҳамда Aгентликнинг расмий веб-саҳифасида фойдаланиш учун очиқ ҳисобланади.

Махсус режим иштирокчиларининг реестри билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.