logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Ўзбекистон суғурта ташкилотларининг МҲҲС 17 га ўтиш механизмларини муҳокама қилиш бўйича учрашув

28.03.2024
1289

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида “Deloitte” МЧШ (Қозоғистон) ва “Deloitte & Touche” (Ўзбекистон) аудиторлик ташкилоти раҳбарияти билан Ўзбекистондаги суғурта ташкилотларининг МҲҲС 17 – молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш механизмларини муҳокама қилиш мақсадида учрашув бўлиб ўтди.

Маълумот учун: МҲҲС 17 стандарти суғурта шартномаларининг изчил ва принципиал ҳисобини таъминлаш учун ишлаб чиқилган. Стандарт суғурта мажбуриятларини жорий ижро қиймати бўйича ўлчашни назарда тутади ҳамда барча суғурта шартномаларини баҳолаш ва тақдим этишга ягона ёндашувни таъминлайди. 

Учрашувда МҲХС 17 га ўтишнинг афзалликлари, шу жумладан турли мамлакатлардаги контрагентлар ўртасида ўзаро муносабатлар соддалашиши, бизнеснинг давлатдан ташқарига чиқиш имконияти, шунингдек, компаниянинг ишбилармонлик обрўси ва бозор қийматининг ўсиши алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, МҲХС 17 га ўтиш механизмларини амалга оширишда давлат органларининг ўзаро ҳамкорлиги, шунингдек, янги стандартлар бўйича ишлаш учун моддий техника базаси ва мутахассисларни тайёрлаш билан боғлиқ масалалар учрашув давомида муҳокама қилинди.